Германиянинг Mercedes-Benz автомобилсозлик компанияси Формула-1 пойгачилари Actros юк машинасини араваси билан бирга бошқараётгани акс этган видеолавҳани намойиш этди. Шунга ўхшаш видеолавҳани июль ойи охирида Shell компанияси ҳам намойиш этганди. Унда, Ferrari жамоаси пойгачиси Себастьян Феттель «тез ёрдам» машинаси ҳайдовчиси билан машина ҳаракатланаётган вақтда ўрин алмашганди.

Пойга майдонининг тураргоҳида ўтказилган синов жараёнида Actros юк машинасини Нико Росберг (Mercedes-AMG), Нико Хюлькенберг (Force India) ва Паскаль Верляйн (Manor) бошқариб кўрган. Улар, бир нечта машқларни бажарган, хусусан, «илон изи» ва машинани орқага ҳаракатлантириб жойлаштиришган ҳамда ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашганлар. 

Росберг қайрилиб олиш ва тураргоҳга жойлаштиришдан бошқа бошқарувни енгил дея баҳолаган бўлса, Хюлькенбрег юк машиналарини бошқариш малакасига эга экани, чунки оиласининг юк ташувчи фирмаси борлигини билдирган. Верляйн эса, Формула-1 жамоалари пойга учун эҳтиёт қисмларини юк машиналарида олиб келишини эслатиб қўйган.