Япониянинг Honda компанияси ўзининг янги модели учун ном танлади. Дунёнинг машҳур автомобилсозлик компанияларидан бири Европа ва АҚШда ZSX қисқартма отини рўйхатдан ўтказган.

Auto Guide журналининг тахмин қилишича, ҳар ҳолда компания ўрта ҳажмли моторга эга янги авлод спорткарини шундай номлайди. У, автомобиль ишлаб чиқарувчиси маҳсулотлари қаторида NSX суперкаридан кейинги ўринни эгаллаши мумкин.

Гарчи, «Ҳонда»нинг янги машинасига гибрид мотор ўрнатилиши мумкинлиги айтилаётган бўлса-да, бу ҳақда аниқ тафсилотлар мавжуд эмас. 

Бундан ташқари, ZSX номи Honda компаниясининг автомобилсозлик бўлимига умуман алоқаси бўлмаслиги мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Балки, компаниянинг янги мотоцикли шундай номланар. 

Бундан аввал, Honda заводининг суперкарлари қаторини S2000 моделининг янги вориси эгаллаши ошкор бўлганди.