Американинг Apple компанияси ўзининг янги смартфони iPhone 7ни 2016-йил 7-сентябрь куниёқ оммага ошкор қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Эслатиб ўтамиз, iPhone 6 ва 6S’ларнинг тақдимоти ҳам сентябрь ойида ўтказилган эди. Уларнинг савдоси 19 ва 25-сентябрдан бошланганди. iPhone 7 телефони эса, 16-сентябрданоқ савдо пештахталарида пайдо бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, Apple компанияси шу куни ўзининг яна бир янги авлод маҳсулоти Macbook Pro’ни ҳам намойиш этиши мумкин. Унинг дизайни янгиланиб, клавиатурасининг устки қисмига сенсорли панель ўрнатилган. Бироқ, агентлик бу хабарни инкор этиб, янги ноутбук бошқа куни тақдим этилишини таъкидлаган. 

Шу куни Sony компанияси ҳам Нью-Йоркда ўзининг янги авлод PS4 Neo ўйин қурилмасини тақдим этиши кутилмоқда.