Риодаги Олимпиадада оғир атлетика бўйича 77 кг вазн тоифасидаги мусобақаларда бирданига икки штангачи жаҳон рекордларини янгилашди. Қозоғистонлик Нижат Рахимов штангани елкага олиб кўтаришда 214 кг лик штангани кўтара олди ва бу машқ бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. У икки машқ натижасига кўра олтин медални қўлга киритди. Унинг натижаси: икки машққа кўра умумий оғирлик – 379 кг; даст кўтариш – 165 кг, елкага олиб кўтариш – 214 кг.

Кумуш медаль хитойлик Люй Сяоцзюнга насиб қилди (379 кг; 177 кг даст кўтаришда ва 202 кг елкага олиб кўтаришда). Сяоцзюнь даст кўтаришда 177 кг лик штангани кўтариб, бу машқ бўйича жаҳон рекордини янгилади. 

Бронза медали мисрлик Муҳаммад Маҳмудга насиб қилди (361 кг; 165 кг даст кўтаришда ва 196 кг елкага олиб кўтаришда).