Интернетда машҳур "Қамоқдан қочиш" америка сериалининг давоми тизери пайдо бўлди. Тизерга сериал давомининг илк лавҳаларидан ташқари актёрларнинг изоҳлари ҳам киритилган.   

Роликдан маълум бўлишича, сериалнинг бош қаҳрамони Майкл Скофилд ҳали ҳам ҳаёт бўлиб, Ямандаги турмада сақланаётган бўлади. Сериалнинг аввалги қисмида унинг ўлгани маълум қилинганди. Бош роллар ижрочиларининг айтишича, бу гал бош қаҳрамонлар нафақат турмадан, балки бутун давлатдан қочишларига тўғри келади. Сериалда шунингдек биринчи марта ИШИД мавзуси ҳам пайдо бўлади.

Сериалнинг янги мавсуми премьераси 2017 йилга белгиланган. Сериал 2009 йилда тугатилганди, бироқ яқинда Fox телеканали сериал Netflix онлайн-кинотеатрида жуда оммабоплигини аниқлагач, уни "Махфий ҳужжатлар" ("Секретные материалы") ва "24 соат" ("24 часа") сериаллари каби давом эттиришга қарор қилган.