Ҳар қандай халқаро спорт тадбирида мусобақалар нафақат спортчилар орасида, балки бу тадбирни матбуотда ёритувчи ахборот агентликлари орасида ҳам боради. Мусобақалардан берилаётган репортажлар қанчалик қизиқарлик бўлиши кўплаб омилларга: фотосуратчи ва операторнинг маҳоратидан тортиб юқори сифатли техникагача боғлиқ. Жорий йилда Бразилияда ўтаётган Олимпиадада Getty агентлиги олимпия сув ҳавзалари тубидан суратга олишни олиб борадиган махсус роботларни қўллашга қарор қилди. 

Ушбу техника профессионал фотосуратчиларнинг ўрнини эгаллашга мутлақ қаратилмаган. Бу фақатгина жуда технологик асбоб бўлиб, мухбирларнинг ишини енгиллаштириш ҳамда материални қизиқроқ ва бошқа шарҳловчиларникига ўхшамайдиган қилиш учун мўлжалланган.  

Сув ҳавзаси тубида ичида камералар ўрнатилган бир нечта роботлаштирилган механизмлар ўрнатилган. Олинаётган сурат реал вақтда робот билан синхронлаштирилган фотосуратчи қурилмаси дисплейида акс эттирилади, бу эса роботнинг ҳолати, камера эгилишини масофадан туриб бошқаришга, турли созламаларга тузатишлар киритиш, масштабни ўзгартиришга имкон беради. Айнан шундай тизим рақибини сониянинг юздан бир улуши фарқи билан ютган америкалик сузувчи Майкл Фелпснинг маррага етиб келишини суратга олишга имкон берди.