18-июль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида юз берган отишмада яраланган яна бир полиция ходими шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Шундай қилиб, мудҳиш жиноятда қурбон бўлганлар сони 9 кишини ташкил этмоқда

Ўша куни қуролланган эркак киши Олмаота полициячиларига ҳужум қилган эди. Бунинг оқибатида 6 нафар ҳуқуқ посбони ҳалок бўлиб, 6 нафар полициячи ва 2 фуқаро шифохонага ётқизилганди. Кейинчалик яна икки нафар полициячи ҳаёт билан видолашди. Шаҳарда махсус амалиёт ўтказилиб, жиноятчи қўлга олинди. Қозоғистон президенти воқеани қўпорувчилик деб атади. 

Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, 24 ёшли марҳум Жалгас Келдибаев 2014-йилдан ички ишлар идорасида хизмат вазифасини ўтаб келган.