Поль Погбанинг «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, туринликлар жамоаси ушбу футболчини 105 миллион еврога пуллаган бўлсада, соф фойда 72,6 миллион еврони ташкил қилди. Футболчининг агенти бўлмиш Мино Райолага воситачилик ҳаққи сифатида 25 миллион евро берилган.

Яна 5 миллион евро «Ювентус» томонидан келишувга кўра футболчи учун Манчестер шаҳрида уй сотиб олиниши учун сарфланган.

Бундан ташқари, 2 миллион евро Погбанинг болаликдаги клублари — «Гавр», «Торси» ва «Ройсси-ан-Бри» томонидан тақсимлаб олинган.

Келишувга кўра «Ювентус» ҳали яна 5 миллион еврони бонус сифатида олиши мумкин. Бу Погба «МЮ» билан мавжуд 5 йиллик шартномасини узайтирса ёки у бошқа бир клубга 50 миллион евро эвазига сотилса рўй беради.

Манба: Tribuna.uz