Украина президенти Петро Порошенко ўз твиттерида маълум қилдики, Қрим ва Донбасс билан чегаралардаги ҳарбийларнинг жанговар тайёргарлик даражаси оширилиши бўйича махсус кўрсатма берилган.

«Қуролли кучлар тизими раҳбарияти ва ИИВ вакиллари билан мажлис ўтказилди. <...> Қрим билан чегараларда, шунингдек Донбассдаги тўқнашув чизиқлари бўйлаб жойлаштирилган бўлимлардаги ҳарбийларнинг жанговар ҳолати даражаси оширилиши бўйича кўрсатма берилди», — дея ёзган президент.

Бундан олдинроқ Украина давлат чегаралари хизмати раҳбари Олег Слободян Украина билан чегараларга Россия штурм-десант бўлинмалари жойлаштирилгани ҳақида маълум қилганди.

10 август куни Россия хавфсизлик хизмати Қримда Украина разведкаси тайёрлаган терактларнинг олди олингани ҳақида маълум қилганди.

Кўп вақт ўтмасдан Украина хавфсизлик хизмати Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Қрим ярим оролида расмий Киев томонидан терактлар тайёрлангани ҳақидаги айбловларини инкор этди.