Россия томонидан Украинани террорчиликда айблаш "бемаъно ва сурбетликдир", деб айтилмоқда Украина президенти Пётр Порошенконинг баёнотида.

Порошенко Москванинг Киев Қримда терактлар содир этмоқчи бўлган гапларини "Украинага билдирилган навбатдаги ҳарбий таҳдидлар учун баҳона бўлган" деб айтилган баёнотини  хом хаёллар деб атади. "Украина террорчиликни барча йўналишлар ва шаклларда қоралайди ва Қримни оккупация қилинишини тўхтатишга қаратилган исталган теракт амалиётини рад этади", деб айтди Порошенко.

Порошенко Россияни Донбасс ва Қримда террорчиликни қўллаб-қувватлашда яна айблади ва Москва Киевни халқаро саҳнада ёмон отлиқ қилиш ва ғарб санкцияларини бекор қилишга муваффақ бўлмаслигини қўшимча қилди.

10 августда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қримда терактлар олди олинганини маълум қилди. МХХ хабарида Украина мудофаа вазирлигининг разведка бош бошқармасининг жосуслик тармоғи фош қилингани айтилган. 7 августда Қримнинг Армянск ҳудудида қўпорувчилар гуруҳи аниқланган, гуруҳни қўлга олишда МХХ ходими ҳалок бўлган. Кейин 8 августда Украина қуролли кучлари махсус вазифаларни бажарувчи бўлими Қрим ҳудудига бостириб киришга уринган. Бунинг оқибатида Россия мудофаа вазирлигининг ҳарбийси ҳалок бўлган. 

Қўпорувчилар Қрим раҳбарияти ва масъул шахслар кортежлари ҳаракатланаётганда  Симферополь-Ялта трассасини портлатмоқчи бўлган.