Porsche компанияси тўлиқ электр двигателли кроссовер ишлаб чиқариши мумкин. Йўлтанламас немис маркасининг Mission E спорткарининг серияли версиясидан кейин бундай иккинчи модель бўлади, деб хабар бермоқда ўз манбасига иқтибос келтирган ҳолда Autocar.

Манбанинг маълумотларига кўра, лойиҳа ҳали компания раҳбариятининг рухсатини олмаган, бироқ электр кроссовернинг яратилиш эҳтимоли анча катта. Машинанинг биринчи прототипи 2018 йилдан кейин тақдим қилинади, серияли варианти эса 2020 йил бошида пайдо бўлади.

Янги машина Audi e-tron quattro ва Mercedes-Benz’нинг электр йўлтанламасига рақобатчи бўлади.

Porsche’нинг биринчи электрокари 2015 йил кузда тақдим қилинган Mission E спорткарининг сотувга чиқариладиган варианти бўлади. Прототип 600 от кучига эга электр двигатель, тўлиқ бошқарилувчи шасси олган ва барча ғилдираклари тортадиган қилиб яратилган. Машина 100 км/соат тезликка 3,5 сонияда, 200 км/соат тезликка эса 12  сонияда эришади.

Ушбу машинанинг серияли модели лойиҳасига 700 млн евро сармоя қилинган. Машина 2020 йилда пайдо бўлади.