Рио-де-Жанейро олимпиадасида ўзбекистонлик боксчиларнинг мағлубиятсиз юришига чек қўйилди. Элшод Расулов турнирни медалсиз тарк этадиган илк ўзбекистонлик боксчига айланди.

81 килограммгача бўлган вазндаги Ўзбекистон вакили буюк британиялик Буатси Жошуага қарши жангни охиригача етказа олмади. У британиялик рақибига дастлабки икки раундни бой бериб қўйди. Учинчи раунд вақтида Расулов рақибнинг кучли зарбасини ўтказиб юборди ва нокдаун ҳолатига тушди. Шундан сўнг Расулов ўзига кела олмади ва шу раунднинг ўзида яна 2 марта нокдаунга учради. Натижада рефери муддатидан аввал жангни тўхтатди.

Шу тариқа, 30 ёшли ўзбекистонлик боксчи ўзидан 7 ёш кичик рақибига қарши жангда техник нокаут билан мағлубиятга учради.