Озарбайжонлик дзюдочи Эльмар Гасимов Рио-2016 олимпиадасининг 100 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларининг саралаш босқичида Лондон-2012 чемпиони, россиялик Тагир Хайбуллаевни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди.

Хайбуллаев Россия дзюдоси тарихида илк икки карра Олимпиада чемпиони бўлиш имкониятидан фойдалана олмади.

Бундан олдинроқ Озарбайжоннинг бошқа бир вакили Маммадаои Меҳдиев (-90 кг) Россия вакили Кирилл Денисовни енгганди.