Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг яна бир вакилининг Рио-2016 олимпиадасидаги иштироки омадсиз чиқди. 100 кило вазндаги Сойиб Қурбонов илк саралаш босқичидаёқ имкониятни бой берди. 

Украиналик Артём Блошенкога қарши баҳс олиб борган Қурбонов баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида рақиб услубига тушди ва "иппон" баҳоси билан ютқазиб, турнирни тарк этди.