Қозоғистон делегацияси Рио-Олимпиадасининг бешинчи кунидаги баҳсларда 2та олтин ва 1та кумуш медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 11-ўринга кўтарилиб олди. Бу терма жамоа ҳисобида 2та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медаллари бор. 

Оғир атлетика бўйича мусобақада Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Ниджат Рагимов (асли озарбайжонлик) 77 кг вазн тоифасида беллашувда иштирок этди ва ғолиб бўлди. У терма жамоа ҳисобига илк олтин медаль олиб келди. Рагимов ўз натижаси билан рекорд ўрнатди 379 кг (165 даст кўтариш+ 214 силтаб кўтариш).

Шунингдек, қозоғистонлик сузувчи Дмитрий Баландин Рио-Олимпиадасининг бешинчи кунида терма жамоа ҳисобига илк олтин медаль олиб келди.

У 200 м масофага брасс услубида сузиш мусобақасида америкалик Жош Пренони ва россиялик Антон Чупковни ортда қолдирди. 

Шунингдек, оғир атлетика бўйича аёллар ўртасидаги мусобақада 69 кг вазн тоифасида иштирок этган қозоғистонлик Жазира Жаппаркул кумуш медаль совриндори бўлди.