Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Жаҳон мамлакатлари вакиллари қатори Ўзбекистон спортчилари ҳам мусобақани гоҳ ғалаба, гоҳ мағлубият билан давом эттиришмоқда.

10 август куни бўлиб ўтган мусобақалар:

Гулноза Матниёзова. Дзюдо.
70 кг вазн тоифасидаги аёл спортчилар ўзаро беллашувлардан бирида ўзбекистонлик Гулноза Матниёзова польшалик Катарзяна Клизга қарши татамига чиқди. Батафсил.

Шерали Жўраев. Дзюдо.
Рио-2016 олимпиадасининг дзюдо турнирида 90 килограммгача бўлган вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шерали Жўраев иккинчи баҳсини швециялик Маркус Ниманга қарши ўтказди. Батафсил.

Рустам Тўлаганов. Бокс.
Риодаги Олимпиаданинг бокс мусобақаларида 91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов чорак финал баҳсида озарбайжонлик Абдуқодир Абдуллаев билан куч синашди. Батафсил.

Фазлиддин Ғойибназаров. Бокс.
Ўзбекистон жамоаси аъзоси Фазлиддин Ғойибназаров конголик боксчи Дивал Малонгага қарши рингга кўтарилди. Батафсил.

Ҳасанбой Дўстматов. Бокс.
Ўзбекистон жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда Қозоғистон вакили Биржан Жакипов билан баҳс олиб борди. Батафсил.

11 август куни Ўзбекистон спортчилари иштирокида бўлиб ўтадиган беллашувлар:

Сойиб Қурбонов. Дзюдо.
11 август куни ўзбекистонлик дзюдочи шахсий вазни эркаклар ўртасида 100 кг бўлган полвонлар баҳсида украиналик Артем Блошенко билан куч синашади. Икки жуфтлик ғолиби кейинги босқичда покистонлик Хусайн Шох билан беллашади.

Шаҳрам Ғиёсов. Бокс.

Ўзбекистонлик боксчи -69 кг, вазн тоифасида нимчорак финалда иштирок этади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади

Элшод Расулов. Бокс.

Ушбу спортчимиз -81 кг вазн тоифасида нимчорак финал баҳсида рингга кўтарилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз: Академик эшкак эшишнинг 13-24-ўринлари учун ўзбекистонлик Шаҳбоз Холмирзаев ҳам кураш олиб бориши керак эди. Аммо ноқулай об-ҳаво шароити сабаб беллашув қолдирилган.