Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган 31-Ёзги олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистон вакиллари ҳам мусобақада ишонч билан ҳаракатланишмоқда.

Жумладан, 10 август куни бокс бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Фазлиддин Ғойибназаров конголик боксчи Дивал Малонгага қарши рингга кўтарилди. Фазлиддин учрашувда яққол устун бўлди. Конголик спортчи зарбаларни кетма-кет қабул қилиб олгач, ҳакам учрашувни муддатидан олдин якунлади. Шу тариқа Фазлиддин 1/8 финалга йўл олди.