Ravon компанияси Nexia седани нархларини сотувлар бошланишидан олдин оширди. Бу ҳақда Wroom.ru портали хабар берган.

Портал маълумотига кўра, автомобиль 40 минг рублга қимматлашган. Эндиликда Comfort комплектацияли (бир дона хавфсизлик ёстиғи, барқарорлаштириш тизими, магнитола ва руль гидрокучайтиргичи мавжуд) модель нархи аввалги 379 минг рубль ўрнига 419 минг рублни ташкил этади.

Optimum версияси (кондиционер, олд электр ойнакўтаргичлар, электр ойналар, марказий қулф мавжуд) 479 минг рублга, Elegance версияси (иккинчи хавфсизлик ёстиғи, орқа электр ойнакўтаргичлар, енгил қотишмали ғилдирак дисклари мавжуд) механик узатмалар қутисига эга варианти 529 минг рубль ва автомат узатмалар қутисига эга варианти 569 минг рубльга баҳоланмоқда. 

Ravon Nexia R3 седани номи ўзгартирилган биринчи авлоддаги Chevrolet Aveo модели ҳисобланади. Сотув яқин вақт ичида бошланиши айтилган. Аниқ вақт келтирилмаган.