Сингапур бош вазирининг турмуш ўртоғи Хо Чин АҚШнинг биринчи рақамли хоними Мишель Обама билан учрашиш учун Оқ уйга жамоатчиликнинг эътиборини тортган антиқа сумка билан ташриф буюрди. 

Гап оқ рангли динозаврлар акс этган тўқ кўк клатч ҳақида кетмоқда. ОАВнинг маълум қилишича, аксессуар баҳоси атиги 11 доллар бўлган.

Хо Чин Оқ уй учун бежиз бу клатчни танламаган - унинг дизайнини Сингапурдаги Pathlight School мактаби (аутизм касаллигига чалинган болалар мактаби) ўқувчиси Сито Шенг Жи ишлаб чиққан. 

Хо Чиннинг дино-сумкали суратлари барча ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди, ўқувчиларнинг ижод маҳсулларини сотиш билан шуғулланувчи дўкон эса шу даражада кўп буюртмалар олдики, харидорлар навбатга туришига тўғри келди. 

Шуниси диққатга сазоворки, Мишель Обама учрашувга асли ҳинд миллатига мансуб америкалик дизайнер Ним Хон яратган ёрқин сариқ рангли кўйлакда келган.