Фарҳод Ризаев Тошкент давлат техника университетининг янги ректори сифатида иш бошлайди. Бу ҳақда UzReport хабар қилди.

Бунгача Ризаев Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

ТДТУнинг аввалги ректори Мажит Каримов Ўзбекистон бош вазири ўринбосарига айлангач, унинг ўрнини айнан Фарҳод Ризаев эгаллади.