АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп амалдаги президент Барак Обамани ИШИД ташкилотчиларидан бири эканлигида айблади. 

Форт Лодердейлдаги (Флорида штати) митингда ўз тарафдорларига мурожаат қилган магнат жиҳодчилар гуруҳи "президент Обама шарафига" тузилганлигини айтди. 

"У ИШИД асосчиси! ИШИДга у асос солган", - деди Трамп. 

Миллиардер Оқ уйдаги Демократлар партияси вакилини танқид қилишда давом этди. 

"Унинг ҳаммуассиси эса - Ҳиллари Клинтон", - деди у. 

Ўтган ҳафта Трамп собиқ давлат котиби Клинтоннинг "ИШИДдан мукофот олиши керак"лигини айтганди. 

Ўшанда Клинтон Трампни "чегарадан ўтиб кетган"ини айтиб, қатъий огоҳлантирганди.