Украинанинг 10–11 синф ўқувчилари учун тарих фани дастури 2016/2017-йилги ўқув йилидан бошлаб янги дастур асосида ташкил этилади, деб хабар қилмоқда УНИАН ахборот агентлиги Украина миллий хотира институти матбуот хизматига таянган ҳолда. 

Қайд этилишича, 1917-1921 йилги Украина инқилоби мавзуси аҳолида бобга ажратилган. Бундан ташқари, Украинада ўтказилган оммавий қатағон ва террор ўтказиш даври «1921–1939 йилларда Совет тоталитар тартибини ўрнатиш ва жорий қилиш» деб аталадиган бўлган.

Таъкидланишича, мактаб ўқувчилари шунингдек, Украинанинг тараққиётига ҳисса қўшган шахслар ва тарихий арбоблар таржимаи ҳолини ҳам ўрганишади.