Рио-Олимпиадасида ҳақиқий жанглар бошланди. Бокс спорт турида ўзбекистонлик спортчиларни мағлуб этадигани ҳозирча топилмаяпти.

Кеча Рустам Тўлаганов озарбайжонлик Абдуқодир Абдуллаевни тотал устунлик билан енгиб ярим финалга йўл олди ва камида бронза медални нақ қилди.

Унинг кетидан Ҳасанбой Дўстматов ҳам шу вазифани бажарди. У ҳам қозоғистонлик Биржан Жакиповга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ярим финалга чиқди.

Ўзбек боксчиларининг ғалабали одимларини қуйидаги видеоларда томоша қилиш мумкин.

Рустам Тўлаганов VS Абдуқодир Абдуллаев

Ҳасанбой Дўстматов VS Биржан Жакипов