Замонавий дунёда турли буюмлар кўпайиб бораётгани баробарида ҳиссиётлар камайиб бормоқда. Айниқса, бу турли байрамларда яққол намоён бўлади. Ҳадя қилинган қутини очар экансан, юрагинг ортга тортганини ҳис қиласан…

Албатта, совға ҳадя қилинар экан, - бунда биринчи навбатда эътибор ҳисобга олинади, аммо ҳадя олувчининг таассуроти ҳам муҳимлигини унутмаслик лозим. 

Хўш, яқин дўстлар, қариндошлар, дўстлар, ҳамкасблар ва ҳамкорларингизга нимани ҳадя қилган маъқул? Қандай қилиб, бир ҳадя билан ҳам таассурот уйғотиш, ҳам яқин кишингизнинг кўнглини овлаш?

Айтиш мумкинки, айрим ҳолларда биргина совға олиш учун узоқ ўйланамиз! Баъзан, муҳим саналарни унутиб, ноқулай вазиятга ҳам тушиб қоламиз. Аммо, эндиликда, сиз vPodarok.uz лойиҳаси билан бу каби муаммолардан қутулиш бир ёқда турсин, ортиқча дахмазадан халос бўлиш имкониятига эгасиз. 

vPodarok.uz компаниясининг совғаси – бу ажойиб қутига жойланган сеҳрли сертификат бўлиб, узоқ вақт ёдда қоладиган ёрқин ҳислар ва саодатли онларни тақдим этади.

Компания томонидан кўрсатиладиган хизматлар қамрови ҳам жуда кенгдир. Фотосессиялар ва ҳаво шаридаги парвозлар, отли сайр ва шаҳар ташқарисидаги овлар, СПА-салонларидаги дам олишдан тортиб, турли квестлар, ҳар хил мавзудаги қизиқарли маҳорат дарслари..., бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин, чунки бугунги кунда компания томонидан 400дан ортиқ совғалар таклиф этилмоқда. 
Аммо, шошилманг, ҳали бу барчаси эмас. Бозорда янги хизмат ва кўнгилочар машғулотлар пайдо бўлиши билан рўйхат ҳам кенгая боради. Шундай қилиб, маълум бир хизмат тури учун сертификатни ҳадя қилар экансиз, айнан сизнинг совғангиз ноёб ва ёдда қоларли бўлишига ишончингиз комил бўлиши мумкин. 

Шунинг баробарида vPodarok.uz компанияси маҳсулотлари корпоратив йўналишга ҳам мос келиб, нафақат бир киши, балки бутун бир жамоага ҳам тақдим этилиши мумкин. Мисол учун, жамоавий пейнтбол ўйини, шаҳар ташқарисидаги дам олиш ҳудудига жамоа билан сафар қилиш, ҳамкасблар билан бирга боулинг, караоке ва шу кабиларга бориш.

Қайд этиш жоизки, мижозларимизга қулайлик яратиш мақсадида совға сертификатларига аввалдан буюртма қабул қилиш ҳам йўлга қўйилган. Сиз, компаниямиз вакили билан боғланиб, кимга, қачон, қандай ҳамя бериш лозимлигини айтиб қўйсангиз кифоя. Белгиланган кунда, совғангиз солинган антиқа қути ўз эгасига, ўз вақтида топширилади. Сиз ҳам, кимнидир табриклашни ёддан кўтариш ва хижолат бўлиш ташвишидан қутиласиз. 

Мабодо, сизга таклиф этилаётган 400дан ортиқ хизматлар ичидан сизга мос келадигани топилмаса, компания ходимлари сизнинг хоҳиш-истакларингизга монанд махсус таклифни ишлаб чиқа олишади. Гапнинг андаллоси, сиз бу ерда ҳар қандай кишига ва ҳар қандай маросим учун мос келувчи, ўзига хос ҳамёнбоп совғани топишингиз аниқ!

Бунинг учун қуйидаги: +998 (90) 960-08-10, +998 (71) 235-00-83 телефон рақамларига қўнғироқ қилсангиз ёки www.vpodarok.uz сайтига ташриф буюрсангиз бўлгани. Сизнинг буюртмангиз мавжуд бўлмаса, 1-2 иш кунида тайёр бўлади. Хизмат ҳақини банк карточкаси, пул ўтказиш ва CLICK тўлов тизими воситасида тўлашингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.