АҚШлик мутахассислардан иборат делегация 22 август куни Фатҳуллоҳ Гуленни топшириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама  қилиш учун Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақида Туркия адлия вазири Бекир Бўздоғ маълум қилди

"АҚШ қонун бўйича Гуленни топширишга мажбур. Агар шундай қилинмаса, демак, улар Гулен билан дўстлашувни Туркия дўстлигидан афзал, деб билади. 22 августда Адлия вазирлигининг уч нафар ходими ва Давлат департаментининг бир мутахассисидан иборат Америка делегацияси бу ерга келади", - дея хабар қилди Бўздоғ. Вазирнинг фикрича, Гулен туфайли "юзлаб инсонлар ҳалок бўлган, 2,5 минг киши жабр кўрган", шу боис унинг экстрадицияси мавзусини бутун дунё кузатмоқда. 

Гулен 1999 йилдан буён АҚШда доимий истиқомат қилади. Анқара маълумотига кўра, Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатини Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи гуруҳи амалга оширган. Шу муносабат билан Туркия томон Америка ҳукуматидан уни топширишни сўрамоқда.