АҚШ ҳукумати Зика вирусига қарш курашиш учун қўшимча 81 миллион АҚШ доллари йўналтиради, деб хабар бермоқда Reuters.

АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат вазири Сильвия Беруэлл  мактуб йўллаб, унда 34 млн доллар соғлиқни сақлаш миллий институтларига, қолган 47 млн доллар эса биотиббий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва вирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ишлари билан шуғулланувчи ваколатли органларга берилишини таъкидлаб ўтган.