11 август куни Олимпиада ўйинларининг энг совриндор спортчиси – америкалик сузувчи Майкл Фелпс Рио–2016 Олимпиадасининг 200 метр масофага комплекс усулда сузишда 1.54.66 натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди. Бу масофага иккинчи бўлиб япониялик Хагино Косуке (1.56,61), учинчи бўлиб хитойлик Ван Шунь (1.57,05) етиб келди. Фелпснинг Рио олимпиадасидаги олтин медаллари сони 4тага етди.

Энди спортчининг ҳисобида 22та Олимпиада ўйинлари олтин медали мавжуд. Бешта Олимпиада (Сидней–2000, Афина–2004, Пекин–2008, Лондон–2012 ва Рио–2016) да иштирок этган Фелпс ҳисобида 22та олтин медалдан ташқари 2та кумуш ва 2та бронза медаллари мавжуд.

31 ёшли спортчи Рио–2016 Олимпиадасида ўз натижасини янада яхшилаши мумкин.