Бангладеш полицияси мамлакат пойтахти Дакка шаҳри яқинида "Жамоат ул-мужоҳиддин" гуруҳи аъзолари бўлган 5 кишини қўлга олган. Рейтер агентлиги хабарига кўра, бу шахслар Даккада теракт амалга оширишга тайёрланганди.

Полиция маълумотига кўра, қўлга олинганлардан бири портловчи моддалар тайёрлаш билан шуғулланган, қолган 4 нафари эса ўзини портлатиш учун тайёрланган.

"Уларнинг барчаси мамлакат шимолидан Даккага юборилган", деган шаҳар полициясининг аксилтеррор бўлими вакили Монирул Ислом.

Унинг сўзларига кўра, жангарилар шаҳардаги муҳим объектларни нишонга олганди. Бу нишонлар номи келтирилмаган. Полициячилар жангарилардан экстремистик материаллар, 25та детонатор ҳамда портловчи қурилмалар учун моддаларни мусодара қилган.