Британиялик ихтирочи Колин Фарз Линкольнширдаги уйи олдида улкан арғимчоқ қурди. Унда учиш учун 25 килограммлик посанги ишлатилади. Арғимчоқда учаётган одам унинг энг баланд нуқтасида ердан 9,5 метр баландликка кўтарилади. 

Фарз анъанага кўра, ўз ихтиросининг видеолари билан бўлишди ва уларда ушбу конструкцияни қандай қурганини батафсил ҳикоя қилиб берди. У жойлаштирган видеолар миллиондан кўпроқ намойиш йиғди.