Буюк Британия ҳукумати мамлакат қуролли кучлари учун янги авлод ҳарбий техникалари ишлаб чиқиш мақсадида 800 млн фунтлик жамғарма таъсис этиш режаси ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар ёзган.

Хабар қилинишича, лойиҳа доирасида илмий-техник бўлим ташкил этилади. Бундан ташқари, мудофаа вазирлиги ниначи кўринишидаги дронлар, айғоқчи самолётлар, лазер қуроллари, химик моддалар билан ишлай олувчи мобил роботлар, ер ости тизимларини тадқиқ қила оладиган датчиклар, виртуал реаллик шлемлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.

Ҳукумат режасига кўра, бу дастур шу йилнинг сентябрида жорий этилади.