Америкалик сузувчи Майкл Фелпс Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида ўзининг навбатдаги олтин медалини қўлга киритди ва Қадимги Юнон давридаги Леонид Родосскийнинг рекордини янгилади.

Родосскийниннг рекорди милоддан аввалги 164-152 йиллар оралиғида ўрнатилган, у 4 Олимпиада давомида 12 марта ғолиб бўлганди. Бугун Фелпс индивидиуал баҳсларда 13-марта ғолиб чиқди ва Родосскийдан ўзиб кетди.

Майкл Фелпс 22 карра (шулардан 13 таси яккалик баҳсларида) Олимпиада чемпиони бўлди. Рио–2016 ўйинларида америкалик сузувчи тўртинчи олтин медалга сазовор бўлди.