Риодаги Олимпиадада регби-7 спорт тури бўйича эраклар ўртасидаги мусобақа финалида Фижи терма жамоаси Буюк Британия терма жамоаси билан учрашди. Учрашув фижиликларнинг 43:7 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.  

Шу тариқа, Фижи терма жамоаси ўз давлати тарихида Олимпиадалардаги биринчи олтин медални қўлга киритди.

Бронза медаллар учун баҳсда Япония ва ЖАР учрашди ва Жанубий африкалик регбичилар 54:14 ҳисобида ғолиб бўлишди. 

Олимпия ўйинлари. Рио-де-Жанейро
Регби-7. Эркаклар
1. Фижи
2. Буюк Британия 
3. ЖАР
4. Япония
5. Янги Зеландия
6. Аргентина
7. Франция
8. Австралия
9. АҚШ
10. Испания
11. Кения
12. Бразилия