«Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятида фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолияти ва уларни ривожлантириш истиқболларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» ва «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятлари, саноат корхоналарининг фуқаро муҳофазаси тузилмалари, идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Сўнгги беш йилда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 200 дан зиёд қўмондонлик-штаб ва 2,5 минг махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди. 

Семинар доирасида «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамияти фуқаро муҳофазаси тузилмаси қутқарувчиларининг ўқув машғулотлари ташкил этилиб, турли вазиятларда ҳаракат қилиш тактикаси намойиш этилди, ўлчов асбоблари, авария-қутқарув ва ўт ўчириш техникаси кўргазмаси ўтказилди.

Семинарда иштирокчилар ўзаро тажриба ва фикр алмашди.