Дронларни қўллаш учун вариантлар кўп: улар ёрдамида нафақат роликлар тасвирга олиш мумкин, балки бориш қийин бўлган ҳудудларга кичик юкларни етказиш ёки Airbus компанияси каби самолётларнинг парвозолди текширувини ўтказиш мумкин. Мақсадлар қандай бўлмасин, одатда гап дронларнинг очиқ ҳавода қўлланилиши ҳақида боради. Google мутахассисларида ажойиб ғоя пайдо бўлди - квадрокоптерларни бино ичида қўллаш ва уларни телеиштирокнинг мобил тизимига айлантириш. 

  Компания ажойиб дрон турларига патент олди. Ҳужжатларга кўра, Google кичик қурилмаларни камера ва дисплей ёки ҳаттоки прожекторлар билан таъминлаб, бундай моделлар орқали видеоконференциялар ўтказишни таклиф қилмоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, ушбу мобил тизим исталган жойда мажлис ўтказиш имконини беради. 

  Google'нинг бундай дронлар билан қачон шуғулланиши номаълум, лекин бу яқин орада амалга ошмаслиги аниқ. Зеро замонавий квадрокоптерларнинг автоном ишлаш вақти кам, шовқин даражаси эса анча юқори - бу конференция иштирокчиларини қониқтирмайди, албатта.