Риодаги Олимпиадада 18 ёшли хитойлик аёл сузувчи Чэнь Синьи сийдик ҳайдовчи модда –  гидрохлоротиазидни истеъмол қилгани аниқланди. Спортчи Бразилияда олинмаган допинг-синовнинг натижалари ҳақида билмаганини айтиб, айбловларни рад этган ва CAS‘га аппеляция берган.

"Бу масалани жиддий қабул қилдик ва Чэндан терговда тўлиқ ҳамкорлик қилишни талаб қилдик", дейилмоқда CAS баёнотида.

Чэнь Синьининг терма жамоа бўйича шериги Ван Шунь 200 метрга эркин усулда сузишда бронза ютгандан кейин бунга изоҳ беришдан  бош тортди.

"Мен вазиятни, тафсилотларни яхши билмайман", деб айтган сузувчи.

Хитой аксилдопинг агентлиги ҳам бу ҳолатдан бехабар эканлигнини маълум қилган. 

"Биз бу хабарни медиа воситалар орқали билдик. Ҳанузгача агентлик расмий тасдиқни олмаган", деб айтди Хитой аксилдопинг агентлиги матбуот котиби Ли Кеке.

Чэнь Синьи 100 метрга баттерфляй усулида сузишда 4-ўринни эгаллаганди. 12 августда у 50 метрга эркин усулда сузишда иштирок этиши керак эди.