АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди штаби мамлакат президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга нисбатан янги айблов қўйди. Унга кўра, Трамп Россия президенти Владимир Путиннинг тезисларини такрорламоқда. Клинтон штаби Трамнинг “ИШИД асосчиси Барак Обама”, деган гапига урғу берган.

"Трампнинг нутқидаги айнан нима бизга қизиқ? Шуниси ҳайратланарлики, у Россия президенти ва душманларимизнинг тезисларини айнан такрорламоқда. Ўзи эса терроризм ва мамлакат хавфсизлиги борасида тайинли режага эга эмас", — деди Клинтоннинг вакили Жейк Салливан.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп АҚШ президенти Барак Обамани ИШИД террорчилик ташкилоти асосчиси эканлигини маълум қилган эди.