«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ арафасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Умид қиламанки, сайёрамиз ҳали яна 2-3 миллион йил туради ва яқин 50-60 йил ичида кимдир ўтмишга боқади ва дейди: «Ҳа, 2016/17 йилги мавсум ақлбовар қилмас даражада ўтганди. Биз ўшанда бўлгандик. Биз ўшанда ғалаба қилгандик». Айнан шундай лаҳзалар учун ҳаёт бор, футбол бор.

Агар мавсум тугагач, бу мавсум охирида барча бу мавсумни унутишни истаса, демак баъзи ишлар тўғри қилинмаган. Истайманки, кейинги ёзги таътилга биз юзимизда табассум билан кириб борамиз», – деган Клопп.

«Ливерпуль»нинг мавсумдаги илк ўйини «Арсенал»га қарши сафарда, 14 август куни ўтказилади.

Манба: Tribuna.uz