Ижтимоий тармоқ манбалари хабарларга кўра, Lenovo компанияси 48 терабайт маълумотни сиғдира оладиган SSD-тўплагич қурилмасини лойиҳалаштирмоқда. Бу ҳақида 3D News хабар берди. 

Маълум бўлишича, қурилма бир неча юқори унумли SSD'ларни ўзида жамлайди. Гап корпус қалинлиги 15 мм бўлган 2,5 дюймли форм-фактор ҳақида кетмоқда. 

Янги қурилмани ишлаб чиқаришда Lenovo'га Seagate, Toshiba, NxGn Data ва Amphenol компаниялари ёрдам беришмоқда.  48 терабайтли тўплагич кейинги йилнинг ўрталарида расман тақдим этилади. Уни корпоратив тасниф тизимларида, хусусан, катта маълумотлар базаси ёки таҳлилий платформалар серверларида қўллаш мумкин.