Компьютер жиҳозлари ишлаб чиқарувчи Logitech швейцар компанияси "ақлли уй" учун кўп вазифали переключателни тақдим қилди. Янги қурилма Pop Home Switch деб аталиб, интеллектуал тизимларни бошқаришни соддалаштириб, бутун электроникани бир универсал пульт ёрдамида назорат қилишга имкон беради. 

Pop Home Switch кафт ўлчамидек келадиган катта тугма каби кўринишга эга. У концентраторга уланади, концентратор эса Bluetooth LE орқали розеткага уланади. Компанияда таъкидланишича, переключатель Phillips Hue ва LIFX смарт-лампочкаларидан тортиб Lutron пардалари ва August қулфларигача барча йирик компанияларнинг "ақлли" уй жиҳозлари билан ишлай олади. 

Қурилмани Android ёки iOS операцион тизими учун мўлжалланган мобиль дастур ёрдамида учта ҳаракатни бажаришга: тугмага бир марта, икки марта ва уч марта босишга дастурлаш мумкин. Мисол учун, бир пульт ёрдамида ётоқхонадаги ёруғликни пасайтириш, мусиқани ёқиш ва пардаларни кўтариш мумкин.

Барча тугмалар битта концентраторга уланади ва исталганда уни турли хоналар бўйича жойлаштириш мумкин. 100 долларлик стандарт Starter Pack тўпламига иккита Pop тугмаси ва битта хаб киради. Тугмани алоҳида 40 долларга сотиб олиш мумкин. АҚШда тугма августдан бошлаб сотувга чиқарилади.