Москва вилоятида вояга етмаган ўзбекистонликнинг ўз чақалоғини сотишга уриниши ҳолати бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг Москва вилоятидаги бошқармаси сайтида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролигига эга 16 ёшли қиз интернетга чақалоқнинг сотилиши ҳақида эълон жойлаштирган. Унинг фарзандини Самара вилоятида истиқомат қилувчи 22 ёшл аёл сотиб олишга рози бўлган. Томонлар чақалоқнинг 150 минг рублга сотилиши бўйича келишувга эришган.

Икки томонга ҳам тегишлича айблов қўйилган. Улар тергов жараёнида ўз қилмишларига иқрор бўлишган.

Айни вақтда текширув ишлари давом этмоқда.