Спорт шарҳловчиси Николай Яременко Риодаги олимпиячилар мусобақалашаётган сув ҳавзаси узунлиги белгиланган 50 метрдан 2 смга қисқароқ эканлигини маълум қилди. 

"Сув ҳавзасини ўлчадик, у 2 смга қисқароқ чиқди. Масофани босиб ўтишга кетган вақтга айлантирганда бу тахминан сониянинг юздан тўрт улушини ташкил қилади! 2 см у ёққа, 2 см бу ёққа ва мана сизга сониянинг юздан саккиз улуши (0,08 сония)!", деб айтди Яременко.

Таъкидлаб ўтамиз, айни вақтда Риода сузувчилар 6 та жаҳон рекордини ўрнатишди: эркаклар орасида британиялик Адам Пити икки марта: 100 метрга брасс усулида сузишда (жаҳон рекордини 0,37 ва 0,42 сонияга яхшилаган) ўрнатди, аёллар орасида венгриялик Катинка Хоссу 400 метрга комплекс сузишда (2,07 сонияга яхшилади), Австралия терма жамоаси эркин усулда 4х100 м эстафета сузишида  (0,33 сонияга яхшилади), швециялик  Сара Шострем 100 метрга баттерфляй усулида сузишда (0,16 сонияга яхшилади) ва америкалик Кэти Ледеки 400 метрга эркин усулда сузишда (1,51 сонияга яхшилади) жаҳон рекорди ўрнатишди. 

Бироқ Яременконинг ўлчашлари тўғри бўлса ҳам, барча ўрнатилган жаҳон рекордлари барибир ҳаққоний ўрнатилган бўларди.