Туркия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Ҳоқон Шукурга хавф таҳдид солмоқда.

Agence France-Press маълумотига кўра, Туркия ҳукумати бу собиқ футболчини давлат тўнтаришига уринишда гумон қилиб, уни ҳибсга олиш учун ордер чиқарган.

Шукур ва унинг отаси Селмет Шукур қуролланган террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилинган. Улар Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадорлиги тахмин қилинмоқда.

Айни вақтда 44 ёшли Шукур Калифорнияда истиқомат қилади.

Бундан олдин ҳам Шукур ижтимоий тармоқда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақорат қилишда айбланиб, қамоқ таҳдиди остида қолганди.

Манба: Tribuna.uz