Олимларнинг халқаро гуруҳи тадқиқот ўтказиб, умуртқалилар орасида гренланд қутб акуласи энг узоқ умр кўрувчи жонзот эканлигини аниқлашди. Уларнинг тадқиқоти билан Science журналида танишиш мумкин.

Аввал энг узоқ умр кўрувчи жонзот гренланд кити деб ҳисобланар эди, у 211 ёшгача умр кўриши мумкин. 

Олимлар ўз тадқиқотларида 2010-2013 йилларда Гренландияда тутилган 28 та урғочи гренланд қутб акуласи кўз гавҳарининг ядросини таҳлил қилиб, бу акулалар 400 йилгача, яъни гренланд китларидан деярли 2 марта узоқроқ умр кўришларини аниқладилар. Олимлар, шунингдек бу акулаларнинг насл қолдириш ёши улар 156 ёшга тўлганда (узунлиги 400 см га етганда) киришини аниқлашди.