Польшанинг PGNiG давлат компанияси Россиядан икки йил муддатга газ олиш унинг учун ёқимсиз бўлишини билдириб ўтди. Бу ҳақда компания вице-президенти Богуслав Мажец маълум қилган.

Польшанинг газга бўлган эҳтиёжи Норвегиядан келтириладиган суюлтирилган табиий газ ҳисобига қопланади. Норвегиядан Польшага келтириладиган Baltic Pipe газ қувури масаласининг муҳокамаси бошлаб юборилган.

PGNIG ҳисоботига кўра, «Газпром» Польшага биринчи ярим йилликда деярли 5,3 млрд кубометров газ етказиб берган. Бу ўтган йилга қараганда 30 фоизга кўп деганидир.