Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Олимпиада ўйинларининг 12 август кунги баҳсларида Ўзбекистон спортчилари қуйидаги спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказишади:

Бокс.

Ҳасанбой Дўстматов (-49) – ½ финал. Рақиби АҚШлик боксчи Фернендес Нико Анхел. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00-20:30да бўлиб ўтади.
Мирзаева Ёдгорой (-51) – 1/8 финал. Рақиби канадалик боксчи Бужолд Манди. Баҳс Тошкент вақти билан 19:15да бўлиб ўтади.
Хуршид Тожибоев (-60) – ¼ финал. Рақиби бразилиялик боксчи Конкекао Робсон . Баҳс Тошкент вақти билан 20:45-21:00да бўлиб ўтади.
Бектемир Мелиқўзиев (-75) – 1/8 финал. Рақиби австриялик боксчи Лекис Даниел Жонсон. Баҳс Тошкент вақти билан 03:15 (13 август)да бўлиб ўтади.

Дзюдо.

Абдулла Тангриев (+100) – Рақиби самоалик дзюдочи Суа Дерек. Баҳс Тошкент вақти билан 18:00-21:00, 23:30-01:40да бўлиб ўтади.

Енгил атлетика.

Ситора Ҳамидова, Екатерина Тунгускова – Финал. 10 000 метрга югуриш. Баҳс Тошкент вақти билан 19:10да бўлиб ўтади.
Екатерина Воронина – 1.100 метрга югуриш, 2. Баландликка сакраш, 3.Босқон улоқтириш, 4. 200 метрга югуриш. Баҳс Тошкент вақти билан 18:50да бўлиб ўтади.
Нигина Шарипова – Дастлабки мусобақалашув ва 1-раунд. 100 метрга югуриш. Баҳс Тошкент вақти билан 19:55-20:20да бўлиб ўтади.

Трамполин.

Екатерина Хилько – Финал. Батутда сакраш. Баҳс Тошкент вақти билан 22:03-23:42да бўлиб ўтади.

Академик эшкак эшиш.

Шаҳбоз Холмурзаев – 13-24 ўринлар учун баҳс. М1х 2000 метр. Баҳс Тошкент вақти билан 16:30-16:50да бўлиб ўтади.