Ўзбекистонлик дзюдочи Абдулла Тангриев Рио—2016 Олимпиадасидаги иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди. Дзюдонинг эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасида (100 килограммдан зиёд вазн тоифаси) иштирок этаётган Абдулла Тангриев руминиялик Дениел Натеага қарши татамига чиқди ва бу сафар ҳам "иппон" баҳоси билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

У аввалига "вазари" ишлаган бўлса, беллашув тугашига 22 сония қолганда "иппон"ни расмийлаштирди. 

Биринчи босқичда Тангриев самоалик Дерек Суани иппон баҳоси билан мағлуб этганди.

Энди у чорак финал босқичида қирғизистонлик Юрий Краковецкийга қарши кураш олиб боради.