Бугун Рио—2016 Олимпиадасининг еттикураш мусобақалари бошланди.  

Аёллар енгил атлетиканинг еттида йўналишида ўз имкониятларини синаб кўришади. Ҳозиргина атлетлар 4та гуруҳга бўлинган ҳолда биринчи йўналиш — 100 метрга тўсиқлар оша югуриш машқларини бажаришди. 

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Екатерина Воронина биринчи шартда сўнгги ўринни эгаллади. У 15,21 сониялик натижа кўрсатиб, 814 балл ишлади ва ҳозирча сўнгги ўринда. Бу гуруҳда венгриялик Георги Фаркаш 13,79 сония натижа билан биринчи ўринни банд этди. 

31 спортчидан бир нафари финишгача етиб кела олмади ва кўпкурашни тарк этди. Буюк британиялик Эннис-Хилл Жессика югуриш машқи учун 1149 балл билан пешқадамликни ўз қўлига олди.

Воронинани олдинда еттикурашнинг қолган 6 шарти кутиб турибди. Кейинги мусобақа баландликка сакраш бўйича бўлиб ўтади.