Ўтган ойда Мадейранинг Фуншал шаҳрида 5 юлдузли меҳмонхона очган Криштиану Роналду Лиссабон шаҳрида ҳам Le Pestana CR7 тармоғидаги яна бир меҳмонхонани очди.

Меҳмонхона фойесида мижозлар шундай вивеска билан кутиб олинади: «Сизнинг севгингиз мени кучлироқ қилади, нафратингиз эса мени тўхтатиб бўлмас қилади».

Қайд этиш керакки, футболчи ўтган мавсумда Испания чемпионатидаги омадсиз ўйинлардан биридан кейин мухлисларнинг норозилигига жавобан айнан шу сўзларни айтганди.

Pestana CR7 компаниясининг яна икки меҳмонхонаси Мадрид ва Нью-Йорк шаҳарларида очилганди.

Манба: Tribuna.uz