Алоқа оператори Beeline Ҳаж вақтида Саудия Арабистонда бўлган компания абонентлари учун махсус роуминг-тарифларни жорий қилмоқда. Маҳаллий роуминг-ҳамкорлар билан келишув ёрдамида Beeline мижозлари ўз рақамларида арзонлаштирилган нархлар бўйича алоқада қолишлари мумкин.

Чегирмалар Zain SA (Mobile Telecommunication Company Saudi Arabia) оператори тармоғида 2016 йилнинг 24 август кунидан 31 октябр кунига қадар қуйидаги йўналишлар бўйича амал қилади:

  • Интернет (аввалги нарх — $19.66, янги нарх — $3.00)
  • SMS (аввалги нарх — $0.60, янги нарх — $0.13)
  • Кириш қўнғироқлари (аввалги нарх — $2.40, янги нарх — $1.30)
  • Саудия Арабистон бўйлаб маҳаллий чиқиш қўнғироқлари (аввалги нарх — $1.80, янги нарх — $1.30)
  • Ўзбекистонга чиқиш қўнғироқлари (аввалги нарх — $3.60, янги нарх — $1.30)

Zain оператори абонентлатимизнинг телефон экранларида “Zain SA”, “42004”, “KSA04” ёки “Mobily SA”, “Etihad Etisalat”, “42003” сифатида кўринишга эга бўлиши мумкин.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида.