Швециянинг жанубида жойлашган Мальмё шаҳрининг турли туманларида кечаси ва тун маҳали 16 та машина ёниб кетган. Бу ҳақда мамлакатнинг SVT телеканали хабар бермоқда.

Биринчи ёнғин ҳолати ҳақида маҳаллий вақт билан 20:00да полицияга хабар берилган. Ана шу вақтдан бир соат ўтиб эса тўртта ҳар хил жойдан тўққизта машина ёқиб юборилгани ҳақида маълумот олинган. Ёнғин ҳақидаги сўнгги хабар ярим тунда маълум қилинган, деб хабар бермоқда SVT.

"Биз барча станцияларга йўл олдик. Мальмёдаги барча ўт ўчиришга шошилди", — деб телеканалга маълумот берган қутқарув хизмати тезкор бошлиғи Магнус Йоханссон.

Полиция ёнғин билан алоқадорликда гумон қилиб, ҳеч кимни қўлга олмаган.